25 Январ 2021 йил 412

Данғара туманида оғилхонадан бир бош новвосни ўғирлаган шахс аниқланди

 

Данғара тумани. 22 январь куни фуқаро Оқ тепа МФЙ ҳудудида яшовчи Ў.О. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 21 январь кунидан 22 январь кунига ўтар кечаси, номаълум шахс, яшаш уйи томорқасидаги оғилхонасига яширин равишда кириб, бир бош бозор нархи 5.800.000 сўмлик новвосини ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни фуқаро Ж.Ж содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech