25 Декабр 2020 йил 417

Данғара туманида “Nexia” ва “Matiz” автомашиналари тўқнашди

Данғара тумани. 22 декабрь куни  фуқаро О.Ш.  “Nexia” русумли автомашинасини Тўлабой қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши ҳаракатланиб келаётган А.Х. бошқарувида бўлган “Matiz” русумли  автомашинаси билан тўқнашиши оқибатида, “Matiz” автомашина ҳайдовчиси А.Х. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг. 


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech