Данғара туманида “Nexia-2” автомашинасини сотиб олиб, пулларини бермасдан алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Данғара тумани. 2020 йилнинг 18 октябрь куни фуқаро Ю.Н. Б.Т.нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган “Nexia-2” русумли автомашинасини 4.500 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, олдиндан 500 АҚШ долларини бериб, қолган 4000 АҚШ долларини бир ой муддатда беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган автомашинасини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Данғара туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати