23 Феврал 2021 йил 320

Данғара туманида 6437 дона мактаб сумкаларини сотиб олиб, пулларини бермай алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Данғара тумани. 2020 йилнинг 07 сентябрь куни фуқаро Н.Р. Катта-ганжиравон қишлоғида яшовчи, Т.А.нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган умумий нархи 202.765.500 сўмлик жами 6437 дона мактаб ўқувчиларини сумкаларини сотиб олишга келишиб, пулларини олиб келиб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритилган маҳсулотларни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech