18 Май 2021 йил 891

Данғара туманида ЙТҲ оқибатида “Сobalt” автомашина йўловчиси вафот этди

Данғара тумани. 15 май куни фуқаро Ҳ.Қ. “Сobalt” русумли автомашинасини Чинобод МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган ҳайдовчи Қ.Ж. бошқарувидаги “Зил” русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида, “Сobalt” йўловчиси К.Ғ. ҳодиса жойида вафот этган.“Сobalt” йўловчиси Т.У ва йўл четида бўлган вояга етмаган пиёда Б.Б.лар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаса, кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлиши мумкинлигини унутманг!

                  
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech