25 Май 2020 йил
392
Бувайдада “балиқ консервалаш” ускунасини сотиб олмоқчи бўлган шахс фирибгарга лаққа тушди
Бувайда тумани. Фуқаро Н.А. 2018 йилнинг сентябрь ойида таниши А.А.нинг ишончига кириб, унга балиқ маҳсулотларини консервалаш ускунасини олиб беришини ваъда қилиб, 5.700 АҚШ долларини қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати