11 Июн 2020 йил 837

Бувайда туманида “Телеграмм” канали орқали содир этилган жиноят фош бўлди

Бувайда тумани. 01 июнь куни фуқаро А.С. ИИБга мурожаат қилиб, унда 08 май куни номаълум шахс "Телеграмм" ижтимоий тармоғи орқали “Ботирхон Имомхўжаев” номли ботда 5 йил муддатга 10 миллион сўмдан 50 миллион сўмгача онлайн кредит бериши ҳақида ёлғон хабар бериб, унинг ишончига кириб, 28 миллион сўм кредит олиши учун олдиндан 5 % яъни 1.400.000 сўм миқдоридаги пулларини пластик картаси орқали ботнинг карта ҳисобига ўтказдириб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан Бувайда туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши кўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни С.У. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. 

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси фуқароларимизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолмасликлари учун кредит олиш масалаларида расмий банкларга мурожаат қилишларини сўраб қолади.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech