Бувайда туманида хонадонида “Оғу” сақлаб келаётган шахс қўлга тушди
Бувайда тумани. 17 сентябрь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, Алимерган қишлоғида яшовчи А.Э.ни яшаш хонадони ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадонида “Марихуанна” гиёхвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати