2 Апрел 2020 йил
796
Босқинчи ушланди
Қўқон шаҳри. Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговда яширинганлиги сабабли Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Эсон И. 26.03.2020 йил куни Данғара тумани ҳудудида қўлга олинган.
Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси қидирувда бўлган шахслар ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан яқин орадаги ички ишлар органларига хабар беришларини сўраб қолади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати