4 Август 2021 йил 339

Бешариқ туманида танишини тадбиркорлик баҳона чув туширган шахс жавобгарликка тортилди

 

Бешариқ тумани. 2020 йилнинг октябрь ойида А.А. таниши Х.Р.нинг ишончига кириб, минерал ўғит олиб келиб беришини айтиб, 393.000.000 сўм пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан 393.000.000 сўм пулларини қўлга киритиб, алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech