21 Ноябр 2020 йил
463
Бешариқ туманида “Nexia” автомашина ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди
Бешариқ тумани. 20 ноябрь куни фуқаро М.Х. “Nexia” русумли автомашинасини Яккатут МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган М.А.ни уриб юбориши оқибатида, М.А. тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаса, кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлиши мумкинлигини унутманг!
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати