22 Октябр 2020 йил 531

Бешариқ туманида ҳайдовчи “Shantui SD16” русумли бульдозерлар орасида қисилиб қолиши оқибатида вафот этди

Бешариқ тумани. 21 октябрь куни фуқаро Н.А. бошқарувидаги “Shantui SD16” русумли булдозерида Новкат қишлоғида жойлашган Д.М. га қарашли балиқ кўл ҳудудида лойда ботиб қолган Х.А бошқарувидаги “Shantui SD16” русумли бульдозерини тортаётган вақтида орқага ҳаракатлантириб юбориши оқибатида, ҳайдовчи Х.А. бульдозерлар орасида қисилиб қолиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, улардан йўл ҳаракати қоидаларини бузмасликларини сўраб қолади. 

                  
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech