Бешариқ туманида фуқаро ижтимоий тармоқ орқали пулларига чув тушди
Бешариқ тумани. 02 сентябрь куни У.Х ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 29 август куни номаълум шахс интернет ижтимоий тармоғидаги “OLX” сайтига сотувга қўйган мебел маҳсулотини сотиб олишга келишиб, пулларини пластик карта рақамига ўтказиб беришни айтиб, ишончини суитеъмол қилиш орқали пластик картасининг хос рақамини олиб, алдов йўли билан карта ҳисобида бўлган 11.939.000 сўм пулларини бошқа пластик карта ҳисобига ўтказиш орқали қўлга киритганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни К.И исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати