16 Март 2021 йил 351

Бешариқ туманида “Аист” номли велосипедни ўғирлаган шахс аниқланди

Бешариқ тумани. 08 март куни Р.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Ропқон қишлоғидаги “Пахта қабул қилиш пункти” олдида қаровсиз қолдирилган нархи 600.000 сўмлик “Аист” номли велосипедини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни У.Қ. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech