22 Апрел 2021 йил 323

Бешариқ туманида 2 нафар вояга етмаган шахс видео камера хотира қутисини ўғирлашди

Бешариқ тумани. 12 март куни Ў.С.ИИБга мурожаат қилиб, унда 11 март кунидан 12 март кунига ўтар кечаси номаълум шахс Қияли қишлоғида жойлашган савдо дўкони эшик қулфини бузиш орқали ғайриқонуний равишда кириб, дўконда бўлган видео кузатув камерасини хотира қутисини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни вояга етмаган М.Ш. ва Р.М.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.



Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

 

Text to speech