Бешариқ тумани ИИБ ходимлари “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотган фуқарони қўлга олишди
Бешариқ тумани. 02 май куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Янги МФЙ ҳудудида яшовчи Р.Ф. яшаш хонадонида 600.000 сўм эвазига бир дона целофан пакетга ўралган “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида далилий ашё билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати