Бешариқ туманида ЙПХ ходимига фуқаро пора бераётган вақтда ушланди
Жорий йилнинг 29 июнь куни Фарғона вилояти ИИБ ЙХХБ инспектори Э.Х. томонидан фуқаро М.Р.га нисбатан “Нексия-1” русумли автомобилни спиртли ичимлик ичиб, маст ҳолатда бошқарганлиги бўйича маъмурий баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган эди.
Шундан сўнг, фуқаро М.Р. Бешариқ тумани ИИБ ЙҲХГ инспектори С.И.га ўзига нисбатан расмийлаштирилган ҳужжатларни ижобий ҳал қилиб автомашинани жарима майдончасидан олиб чиқиш эвазига 2.000.000 сўм миқдордаги пуллар пора таклиф қилган.
Ходимнинг раҳбариятга билдиргиси асосида шу куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими, Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ва ИЖҚК Департаментининг Бешариқ тумани бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро М.Р. Бешариқ тумани ИИБ ЙҲХГ инспектори С.И.га келишилган пуллардан 950.000 сўм ҳамда 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтида ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ИЖҚК Департаментининг Бешариқ тумани бўлимига юборилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати