30 Май 2020 йил 372

Бағдодда вояга етмаган фуқаролар тан жароҳати олишди

Бағдод тумани. 21 май куни фуқаро Ҳ.С. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасини Говхона қишлоғининг ички йўлида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган вояга етмаганлар И.Ж. ва М.О.ларни уриб юбориши оқибатида И.Ж. ва М.О.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, улардан йўл ҳаракати қоидаларини бузмасликларини сўраб қолади. 

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech