8 Май 2020 йил
360
Бағдодда “кўкнори” парваришлаётган шахс аниқланди
Бағдод тумани. 04 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Тинчлик кўчасида яшовчи Э.Х.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 63 туп “кўкнори” ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.Бундай экинларни экманг ва етиштирманг.Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати