12 Август 2020 йил
642
Автомашина шиналарини яширин равишда ўғирлаб кетган шахслар қўлга олинди
Ёзёвон тумани. 08 август кунидан 09 август кунига ўтар кечаси А.Х. ва С.Р.лар бир гуруҳ бўлиб, Андижон кўчасида яшовчи Э.Х.га қарашли бўлган фермер хўжалиги атрофи девор билан ўралган дала шийпони ҳудудида ғайриқонуний равишда кириб, дала шийпони ошхонасидаги умумий нархи 2.500.000 сўмлик 6 дона автомашина шиналарини яширин равишда ўғирлаб кетган
Ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми ”в,г” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати