7 Апрел 2020 йил 400

Алдов йўли билан “Damas” автомашинасини қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Олтиариқ тумани. 03 март куни Т.О. Катпут маҳалласида яшовчи О.А.га тегишли “Damas” русумли автомашина пулларини бўлиб-бўлиб беришини айтиб алдаб, уни ишончига кириб, автомашинани фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, уни бошқа шахсга сотиб, пулини ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, Т.О. процессуал тартибда ушланган.

Фарғона вилоят ИИБ фуқароларни фирибгарлардан сақланишга, ўзаро муносабатларда қонунчиликка риоя қилиб, нотариус хизматидан фойдаланишга, адвокатлар билан маслахатлашишга чақириб қолади.   

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech