2020 йилнинг 25 июнь куни Фарғона вилояти ИИБ ходимлари шаҳар-тумандаги ҳамкасблари билан қидирувдаги шахсларни қўлга олишди.
Фарғона вилояти ИИБ жиноят қидирув ходимлари Фарғона шаҳар ИИО ФМБдаги ҳамкасблари билан биргаликда Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган М.А.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Қўқон шаҳар ИИО ФМБ жиноят қидирув бўлими ходимлари ҳамкасблари билан Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисмида (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.М. қўлга олишди.
Бундан ташқари, Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган Қ.Х. Бағдод тумани ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси ходимлари томонидан қўлга олинди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати