Муносабат

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Фарғона вилояти ИИБ ППС ХОДИМЛАРИ моддий бойлик ортириш билан бандми?” сарлавҳа остидаги фотосурат ва видеолавҳа тарқалганлиги билан боғлиқ ҳолат юзасидан


Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Фарғона вилояти ИИБ ППС ХОДИМЛАРИ моддий бойлик ортириш билан бандми?” сарлавҳа остидаги фотосурат ва видеолавҳа тарқалганлиги билан боғлиқ ҳолат юзасидан ўрганилганда, 05 апрель куни фото суратдаги Фарғона вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходими Х.Фозилов хизматда фойдаланиш учун бириктирилган автопаруль маёқчаларини ёқиб хизматини ўтаб турган пайтидаги фотосурат ва Деҳқон бозори олдидаги хизмат йўналишида хизмат олиб бораётган ходимлар Фарғона вилояти ИИБ ходимлари Д.Мухамадалиев ва И.Тўхтасиновлар эканлиги аниқланиб, улар Деҳқон бозори олдида фуқароларни карантин қоидаларига амал қилишларини, ҳамда бозор олдида “тўхтаб туриш ва йўловчи олиш мумкин бўлмаган жой”га ўз авторанспортларини тўхтатиб турган фуқароларни огоҳлантириб, мазкур қоидабузарлик тасвирланган видеоматериални маъмурий тартибда кўриб чиқиш учун йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига жўнатилганлигини маълум қиламиз.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech