9 Июн 2022 йил 297

Ёзёвон туманида ОИТС инфекциясини қастдан юқтиришда гумонланган аёл қўлга олинди

Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда Ёзёвон тумани ИИБ ҳодимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Ёзёвон туманида яшовчи М.А исмли аёл яшаш хонадонида ғаразли ва паст ниятларда эркак ва М.Х исмли аёлнинг жинсий эҳтиёжларини қондириши учун 150.000 сўм пул эвазига шароит яратиб берганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИБ ходимлари томонидан ўрганиш олиб борилганида М.Х исмли аёл 2016 йилдан буён ОИТСга қарши курашиш марказида “Д” назоратда бўлиб, ОИВ инфекциясига чалинганлигини билиб туриб, бетартиб жинсий ҳаёт кечириб юрганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан фуқаро М.А га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми билан, М.Хга нисбатан эса 113-модданинг 4-қисми билан айб эълон қилиниб, М.Х процессуал тартибда ушланган.

Фарғона вилояти ИИБ

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech