22 Ноябр 2021 йил 81

Марғилон шаҳрида фуқародан «Damas» русумли автомашинасини сотиб олган шахс ваъдасини бажармади

Марғилон шаҳри. 2021 йилнинг март ойида И.Б Ж.А.нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган «Damas» русумли автомашинасини 5.500 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, олдиндан 1.500 АҚШ доллари ва 2.000.000 сўм пулларни бериб автомашинасини олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech