22 Июл 2021 йил 29

Ўзбекистон туманида пластик карта ҳисобидан алдов йўли билан пул ечиб олган шахс аниқланди

Ўзбекистон тумани. 09 июль куни Шўр қишлоқ МФЙ ҳудудида яшовчи К.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс ўзига тегишли бўлган банк томонидан берилган пластик картасига телеграм орқали телеграм тармоғидаги гуппага обуначи қўшиш мақсадида пул тушириб бераман деб, 250.000 сўм пулини ечиб олганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.М. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech