15 Январ 2021 йил 204

Ўзбекистон туманида “Damas” ва “МАN” автомашиналари тўқнашди. “Damas” ҳайдовчиси вафот этди

Ўзбекистон тумани. 12 январь куни фуқаро Ж.П. “Damas” русумли автомашинасини Дахана-қақир қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган М.З. бошқарувидаги “МАN” русумли юк автомашинаси билан тўқнашиши оқибатида, Ж.П. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг. 


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech