3 Июл 2020 йил 80

Қува туманида ўғирлик жиноятини содир қилган шахс фош бўлди

Қува тумани.23 июнь куни фуқаро И.И ИИБга мурожаат қилиб, унда 15 июнь куни номаълум шахс Ғалаба кўчасида жойлашган савдо дўконидаги тарози олдида қаровсиз қолдирилган нархи 1.500.000 сўмлик “Samsung J5” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми  билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни И.З. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech