30 Сентябр 2020 йил 40

Қўштепа туманида  мобил илова орқали пулларни ўғирлаган шахс қамоққа олинди   

 

Қўштепа тумани. 08 сентябрь куни фукаро О.М. Р.Д.нинг тегишли банк тмонидан берилган пластик карта ҳисобида бўлган 550.000 сўм пулларини “Online Kredit” номли мобил иловаси орқали жабрланувчига сездирмасдан яширин равишда ўғирлаган.


Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.  


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech