28 Октябр 2021 йил 66

Қўқон шаҳрида шаҳар марказига қатновчи “Damas” русумли автомашинада йўловчининг чўнтагидан уяли телефон аппаратини ўғирлаган аёл аниқланди

Қўқон шаҳри. 15 октябрь куни Қайнар кўчасида яшовчи М.Ш ИИБга мурожаат қилиб, унда 13 октябрь куни номаълум шахс яшаш хонадонидан шаҳар марказига қатновчи “Damas” русумли автомашинада эгнидаги курткаси чўнтагида бўлган нархи 2.000.000 сўмлик “Samsung А10” русумли уяли телефон аппаратини киссавурлик йўли билан қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Т.З исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech