30 Июл 2020 йил 206

Қўқон шаҳрида мотоцикл ҳайдовчиси ЙТҲ қурбони бўлди

Қўқон шаҳри. 28 июль куни фуқаро П.А. бошқарувидаги “Сobalt” русумли автомашинасини Давронбек кўчасида бошқариб кетаётиб, ҳаракат йўналишида чап томонга қайрилиш учун йўл ўртасидаги сидирға чизиқ ёнида тўхтаб турган Д.И. бошқарувидаги мотоциклни уриб юбориши оқибатида, мотоцикл қарама-қарши йўналишга ўтиб, ўзининг ҳаракат йўналишида келаётган  вояга етмаган И.И. бошқарувидаги “Lasetti” русумли  автомашинаси билан тўқнашув содир қилиши оқибатида мотоцикл ҳайдовчиси Д.И. тан жароҳати олиб, ҳодиса  жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг. 


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech