31 Март 2021 йил 68

Қўқон шаҳрида ЙПХ ходимига фуқаро 300 доллар пора бераётган вақтда ушланди

Жорий йилнинг 25 март куни, Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими томонидан 1978 й.т. фуқаро И.Т.га нисбатан мастлик ҳолатида “Нексия” русумли автомобилни бошқарганлиги бўйича маъмурий баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган.

Шундан сўнг, фуқаро И.Т. Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ маъмурий ҳуқуқбузарлик материалларини кўриб чиқиш бўйича инспектори И.О.га ўзига нисбатан расмийлаштирилган ҳужжатларни ижобий ҳал қилиб тегишли тартибда судга юбормаслик эвазига 400 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган.

Ходимнинг раҳбариятга билдиргиси асосида 2021 йил 29 март куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими, ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро И.Т. Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ биносидаги И.О.нинг хизмат хонасида унга 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар дастлабки текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech