7 Сентябр 2020 йил 122

Қўқон шаҳрида хонадонга ўғирликка тушган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳри. 02 сенябрь куни Турон кўчасида яшовчи фуқаро Т.Ж. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни соат 00:10 дан 03:00 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, меҳмонхонасида бўлган нархи 2.400.000 сўмлик “Аrtel” русумли телевизорини  яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.И. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

 
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech