17 Сентябр 2020 йил 99

Учкўприк туманида “Nexia-2” салонидан 500 АҚШ долларини ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Учкўприк тумани. 15 сентябрь куни фуқаро У.С ўртоғи С.И.ни Учкўприк МФЙ ҳудудида “Nexia-2” русумли автомашинасини очиқ ҳолда турганлигини кўриб, ўртоғига ҳазил қилиш мақсадида автомашина калити ва салонда бўлган 650.000 сўм ҳамда автомашина техник паспорти ичидаги 500 АҚШ долларини олиб, автомашина калити ва 650.000 сўм пулини қайтариб бериб, 500 АҚШ долларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech