22 Июл 2021 йил 58

Учкўприк туманида хонадонга ўғирликка тушган шахс аниқланди

Учкўприк тумани. 14 июль куни Янгиер қишлоғида яшовчи фуқаро Т.Қ. ИИБга мурожаат қилиб, унда 13 июль куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётокхонасидаги шкафидан 500 АКШ доллари ва 1.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қ.О содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech