2 Июл 2020 йил 55

Тошлоқ туманида “ISUZI” автомашина ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди

Тошлоқ тумани. 30 июнь куни А.Ф. бошқарувидаги “ISUZI” русумли автомашинасини Ҳўжаариқ МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган Т.А.ни уриб юбориши оқибатида Т.А. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши  мумкин.  


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech