29 Июн 2020 йил 37

Сўх туманида “Кўкнори” гиёҳвандлик ўсимликларини етиштираётган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Сўх тумани. 13 июнь куни ўтказилган  тезкор тадбир давомида Гулхан кўчасида яшовчи Ё.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 27 туп “Кўкнори” ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида  олинган.

Ҳолат юзасидан Сўх тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


     Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech