17 Октябр 2020 йил 37

Риштон туманида жойлашган ошхонага ўғирликка тушган шахс сейф эшигини бузиб 4.000.000 сўм пулларни ўғирлади

Риштон тумани. 14 октябрь куни фуқаро М.О. ИИБга мурожаат қилиб, унда 13 октябрь кунидан 14 октябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс ўзига тегишли бўлган ошхонасига ғайриқонуний равишда кириб, ошхона залида бўлган темир сейф эшигини бузиб 4.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Р.Қ. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech