2 Сентябр 2020 йил 160

Риштон туманида талончилик жиноятини содир қилган шахслар қамоққа олинди

Риштон тумани. 29 август куни фуқаро С.М. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни беш нафар номаълум шахслар давлат рақамлари мато билан беркитилган оқ рангли “Lasetti” ва кулранг “Matiz” автомашиналарда Меҳнатабод МФЙ ҳудудида қовун ва тарвуз сотаётганда олдига тўхтаб, умумий нархи 800.000 сўмлик қовун ва тарвузларини сотиб олишга келишиб, машинага юклатиб, танасини турли жойларига уришиб, очиқдан-очиқ талончилик йўли билан олиб, ҳодиса жойидан яширинишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а,в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Н.У, Д.М., М.Қ., Т.Қ. ва И.М.лар содир этганлиги аниқланиб, уларга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech