2 Август 2021 йил 62

Риштон туманида нонвойхонадан уяли телефон аппаратларини ўғирлаган шахс қўлга тушди

Риштон тумани. 29 июль куни фуқаролар Х.Х ва Д.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 28 июль куни номаълум шахс Қози Ахрор МФЙ ҳудудида жойлашган нонвойхонага дераза орқали ошиб кириш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидан ўзларига тегишли нарҳи 800.000 сўмлик “Samsung J-3” русумли ва нарҳи 4.000.000 сўмлик “Samsung А-21” русумли уяли телефон аппаратларини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Ж. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech