23 Феврал 2021 йил 158

Риштон туманида ИИБ ходимига икки миллион сўм пора таклиф қилган фуқаро қўлга олинди

Риштон тумани. Жорий йилнинг 22 февраль куни фуқаро Х.Ш. Риштон тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари М.У.га мурожаат қилиб, ўзига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича енгиллик қилиб бериш эвазига 2.000.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

Фуқаро Х.Ш.га Риштон тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари томонидан ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, ҳаракатида пора бериш жинояти борлиги ва жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирилиб, жиноятдан қайтаришга ҳаракат қилинишига қарамасдан, ёнида бўлган 1.000.000 сўм миқдоридаги пулларни беришлигини, қолган қисмини иш якуни бўйича беришлигини айтиб, пора таклиф қилишда давом этган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ҳамда Риштон туман прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Х.Ш. Риштон тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари М.У.нинг хизмат хонасида келишилган пуллардан 1.000.000 сўм миқдоридаги пулни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, ушбу пуллар холислар иштирокида далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Риштон тумани прокуратурасига юборилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech