30 Июн 2020 йил 145

ҚИДИРУВДА КЎМАК СЎРАЙМИЗ

Ҳурматли вилоятимиз фуқаролари! 2020 йил 02 июнь куни Олтиариқ тумани, Тошхирмон кўчаси 331-уйдан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаган 21 ёшли Собирова Махлиёнинг қидирувида кўмак сўраймиз.

Белгилари: бўйи 165-170 см, сочлари қора, кўзлари қора.

Эгнидаги кийимлари: жинси кўйлак, жинси шими, оёғида қора туфли.

Махлиёнинг турар жойи ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, қуйидаги рақамлар орқали хабар беришингизни сўраймиз:

73-244-02-76, 73-244-02-85 ёки 102.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech