27 Март 2020 йил 249

Ўзганинг қорамолларига қўз олайтирганларга ҳукм ўқилди

Халқимизда ажойиб нақл бор:  “Бузоқнинг югургани сомонҳонагача”. Бу мақолнинг мазмунини кўпчилик тушунсада, баъзилар нақл замирида қандай маъно ётгани ҳақида ўйлаб кўрмаган кўринади.

Тошлоқ туманида яшовчи Неъматжон Ф. ва Жахонгир С.лар ўзаро тил бириктириб, Қува, Қўштепа, Фарғона туманлари ва Қувасой шаҳрида яшовчи ўндан ошиқ фуқароларга тегишли қорамолларни ўғирлаб, ўзга шахсларга сотиб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборишган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қидирув тадбирлар натижасида, уларнинг жиноятлари фош этилди. Мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг хукмига кўра    Неъматжон Ф. 5 йил 6 ой,  Жаҳонгир С. эса 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Ҳурматли фуқаролар! Қонунга риоя қилмаган ҳар қандай шахс жавобгарликка тортилади. Буни ёддан чиқарманг.

        

Фарғона вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech