15 Октябр 2021 йил 59

Ўзбекистон туманида озиқ-овқат сотиб олган шахснинг 50 АҚШ доллари қалбаки бўлиб чиқди

Ўзбекистон тумани. 12 октябрь куни Қ.Х исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 05 октябрь куни номаълум шахс Мингтут қишлоғи ҳудудида жойлашган озиқ-овқат савдо дўконига келиб, нархи 120.000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиб, 50 АҚШ долларли купюрадаги қалбаки пулни бериб, 410.000 сўм қайтим олиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Ўтказилган судга оид техник-криминалистик экспертизанинг хулосасига кўра, Қ.Х. исмли аёлдан олинган бир дона 50 АҚШ доллар купюра нусха кўпайтирувчи техника ёрдамида нусҳа ишланганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Ж. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech