6 Январ 2020 йил 624

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф этади

Ички ишлар органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, ОАВ вакиллари ҳамда аҳоли ўртасида кенг муҳокамага сабаб бўлаётган ҳолатларга муносабат билдириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати томонидан 2020 йил 9 январ` (пайшанба) куни, соат 15:00да Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникатсиялар агентлигининг анжуманлар залида “Ички ишлар органларининг жазони ижро этиш органлари фаолияти” мавзусида матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Унда Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармаси раҳбарияти ва бир қатор масъул ходимлар иштирок этиб, сизни қизиқтирган саволларга жавоб берадилар. 

Тадбирга, барча ОАВ вакиллари, блогерлар ҳамда соҳага қизиқиш билдирган фуқароларимиз таклиф этиладилар. Мазкур матбуот анжуманида иштирок этиш истагини билдирганлар, ўзлари билан шахсларини тасдиқловчи ҳужжат (гувоҳнома ёки паспорт) билан келишларини илтимос қиламиз.

ИИВ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech