13 Январ 2021 йил 86

Олтиариқ туманинг буюм бозорида киссавурлик қилган аёл ва эркак қўлга олинди

Олтиариқ тумани. 10 январь куни З.Х. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни соат 11:40 ларда номаълум шахс туман марказида жойлашган буюм бозорига харид учун келган вақтда қўлидаги сумкасидан 236.000 сўм миқдорида пул, фуқоролик паспорти ва пластик картаси солинган катмонини киссавурлик йўли билан яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни фуқаро И.М. ва Х.М. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, уларга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech