30 Июл 2020 йил 41

Олтиариқ туманида сув насосини ўғирлаган шахс қўлга тушди

Олтиариқ тумани. 21 июль куни фуқаро Т.И ИИБга мурожаат қилиб, унда 12 июль кунидан 13 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс Тинчлик МФЙ ҳудудида жойлашган қурилиши тамомланмаган уйига ғайриқонуний равишда кириб, ховлидаги бўлган нархи 1.400.000 сўмлик сув насосини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан  Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Ш. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech