7 Апрел 2021 йил 77

Олтиариқ туманида “оғуфуруш”лар қўлга олинди

 

Олтиариқ тумани. 05 апрель куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, М.Д. Н.А. ва Т.К.лар Олтиариқ тумани Обод МФЙ ҳудудидан ўтган Катта Фарғона канали олдида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини 600.000 сўм пул эвазига сотишган вақтида ушланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Бундан ташқари, уларнинг ёнлари ва бошқарувида бўлган автомашина салонлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда 1 та касетада бўлган 11 дона конвалютадаги «Лирика 300 мг Прегабалин капсулы» номли психотроп моддалар, «гашиш» гиёҳвандлик моддалари ва бир дона электрон мини тарози, ҳамда бир дона «Тропикамид» номли психотроп моддаси далилий ашё тариқасида олинди.

Ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech