1 Август 2020 йил 63

Олтиариқ туманида “оғуфуруш” қўлга олинди

Олтиариқ тумани. 29 июль куни ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Ж.М. Янгиараб МФЙда жойлашган чойхонада “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 26.000.000 сўм пуллар эвазига сотган вақтида ушланиб,  холислар иштирокида далилилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech