18 Август 2020 йил 92

Олтиариқ туманида “Nexia-2” ва “Lаsеtti” автомашиналари тўқнашиши оқибатида йўловчи тан жароҳати олди

Олтиариқ тумани. 2020 йил 14 июль куни Б.А. бошқарувидаги “Nexia-2” автомашинасини Қизилтепа қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Қ.Б.ни бошқарувидаги “Lаsеtti” русумли автомашинаси билан тўқнашиши оқибатида “Lаsеtti” автомашина йўловчиси Н.М. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши  мумкин. 

                  
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech